Аморим «Борнмут»га қарши ўйин тактикасини тўғри деб билди
Португалиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, гап тўрт, уч ёки беш ҳимоячи билан ўйнашда эмас, балки тафсилотлар ва ўйин оқимини тўғри англашда. У жамоа совуққонроқ бўлиши ва яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиши зарурлигини қайд этди.
Аморим «Манчестер Юнайтед» етарлича голли имкониятлар яратганини, бироқ ғалаба учун бу етарли бўлмаганини ҳам қўшимча қилди. Эслатиб ўтамиз, учрашув 4:4 ҳисобида якунланди.
Аввалроқ Аморим жамоаси бундай ўйинларни ғалаба билан якунлашни ўрганиши кераклигини айтганди.