Ёмғирли баҳсда Райо Вальекано ва Бетис голсиз дуранг ўйнади
Ўйиннинг биринчи бўлими ўртасида Иси Паласон жарима зарбасидан аниқ йўллаган тўпни «Бетис» дарвозабони қайтарди. Иккинчи бўлим бошида эса бетислик Айтор Руибал жарима майдони ташқарисидан зарба берди, бу сафар «Райо Вальекано» посбони вазиятни қутқариб қолди.
Натижада томонлар ҳисобни оча олмади. Ушбу дурангдан сўнг «Бетис» турнир жадвалида 6-ўринда қолди, «Райо Вальекано» эса 12-поғонани бир неча жамоа билан бўлишиб турибди.