Африка миллатлар кубоги туфайли Гавр икки дарвозабондан айрилди
Лионель Мпаси-Нзау Конго Демократик Республикаси терма жамоасига жўнаб кетди, Мори Диав эса Сенегал шарафини ҳимоя қилиш учун йиғинга қўшилди. Натижада "Гавр" Франция кубогидаги учрашувда 19 ёшли Поль Аргнини майдонга туширишга мажбур бўлади — у клуб сафидаги илк ўйинини ўтказади.
Франция чемпионатида эса бу йил учун ўйинлар якунланган. "Гавр" кубокда "Амьен"га қарши баҳс олиб боради.