Каррагер: МЮ ва «Борнмут» ўйини мавсумнинг энг яхшиси
Каррагернинг BBC Sport’га айтишича, бу ўйин АПЛнинг жорий мавсумидаги энг яхши баҳс бўлди: «Менимча, биз бу мавсум чемпионатдаги энг яхши учрашувни кўрдик. Айнан шундай ўйинлар АПЛни ўзига хос лига қилади.
Ҳатто у дунёдаги энг яхшиси, деб айтишдан тортинмайман. Ўйиннинг катта қисмида «Манчестер Юнайтед» ақл бовар қилмас даражада яхши ҳаракат қилди».
Ушбу натижадан сўнг «Борнмут» Англия чемпионати турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. «Манчестер Юнайтед» эса 5-поғонага кўтарилди.