Globe Soccer Awardда 2025 йилнинг энг яхши клуби аниқланди
Globe Soccer Award тақдирлаш маросими давом этар экан, “Энг яхши эркаклар клуби” номинациясида ғалаба французнинг “ПСЖ” жамоасига насиб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу йўналишда катта кутилмаган ҳолат кузатилмади: 2025 йил давомида парижликлар ҳақиқатан ҳам энг барқарор ва кучли клуб бўлди. “ПСЖ” мавсумни олти соврин билан якунлади — Лига 1, Франция кубоги, Франция суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги ва Қитъаларо кубок.
Париж клуби учун йил давомидаги ягона жиддий омадсизлик Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайд этилди: жамоа финалгача етиб борди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда “Челси”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шунингдек, Globe Soccer Award талқинига кўра, “ПСЖ” устози Луис Энрике йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
“ПСЖ”нинг навбатдаги учрашуви 4-январ куни “Париж”га қарши бўлиб ўтади.