Спаллетти «Ювентус»ни «Интер» ярим ҳимоячисини олишга ундамоқда
«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоани Милан «Интер»и ярим ҳимоячиси Давиде Фраттезини таркибга қўшиш ғоясини фаол илгари сурмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
26 ёшли футболчи доимий ўйин амалиёти етишмаётгани сабаб қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириш ҳақида жиддий ўйлаётгани айтиламоқда. Кўплаб миш-мишларга кўра, Турин варианти Фраттезининг ўзига ҳам жуда маъқул. Журналист Маттео Мореттонинг янгиланган маълумотларига кўра, Спаллетти январ ойидаги режаларни раҳбарият билан муҳокама қиларкан, Фраттезини таклиф этиш масаласида қатъий туриб олган. Энг эҳтимолий сценарийлардан бири — қиммат ижара ва мажбурий сотиб олиш банди.
Transfermarkt порталида Фраттезининг баҳоси 28 миллион евроға тенг. У жорий мавсумда «Интер» сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифи бўлган.