Дезире Дуе Globe Soccer Awardsда энг яхши ёш футболист бўлди
ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Дезире Дуе Globe Soccer Awards маросимида совриндорлар қаторидан жой олди. 20 ёшли футболчи «энг яхши янги бошловчи футболист» номинациясида ғолиб деб топилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дуе эришган муваффақиятга ПСЖ ҳам муносабат билдирди: клуб ижтимоий тармоқлардаги пост орқали футболчисини табриклади.
Дезире Дуе ПСЖнинг асосий жамоаси сафида ҳозиргача 73 та расмий учрашув ўтказган. Бу ўйинларда ҳужумчи 21 та гол уриб, жамоадошларига 20 та голли узатма муаллифи бўлган.
Айни пайтда ПСЖ Франция чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Ланс» бўлиб, у парижликлардан атиги бир очко кўпроқ жамғарган.