Globe Soccer Award 2025да энг яхши терма жамоа аниқланди
Якшанба куни Globe Soccer Award маросимида йилнинг энг яхшилари тақдирланади. «Энг яхши терма жамоа» номинациясида 2025 йил ғолиби сифатида Португалия терма жамоаси эътироф этилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португаллар июнь ойида Миллатлар лигасида ҳам чемпион бўлганди. Роберто Мартинес бошқарувидаги жамоа финалда Испания билан 2:2 ҳисобида дурангдан сўнг пенальтилар сериясида зафар қучди. Терма сафида юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду ҳам тўп суради.
Ёзда Португалия терма жамоаси навбатдаги йирик турнир — жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мусобақага АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Гуруҳ босқичида португалларнинг рақиблари Ўзбекистон, Колумбия ҳамда қитъалараро плей-оффдан йўлланма оладиган жамоалардан бири бўлади.