Карпин Россия терма жамоаси ўйинлари учун ареналарни айтди
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин миллий жамоа ўйинларини қайси стадионларда ўтказиш масаласига муносабат билдирди. Мутахассиснинг айтишича, шароитлар талабга жавоб берадиган бўлса, у мамлакатдаги барча ареналарда ўйнашни истайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Карпин Калининград, Нижний Новгород, Ростов ва Самарадаги стадионларни мисол қилиб келтирди. Унинг таъкидлашича, терма жамоани қабул қила оладиган ва барча зарур инфратузилма яратилган майдонларда жамоа мамнуният билан баҳс олиб боради.
Шу билан бирга, мураббий стадион танловида турли нозик жиҳатлар борлигини ҳам эслатди. Хусусан, айрим ўртоқлик учрашуви рақиблари фақат Москвада ўйнаш шартни қўйиши мумкин.
Россия терма жамоасининг навбатдаги йиғини март ойига режалаштирилган. Ҳозирча бўлажак рақиблар номи маълум қилинмаган.