Салахнинг Саудия йўналиши ҳозирча ортга сурилди
«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салах яқин вақт ичида Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши эҳтимоли паст. Декабр ойида матбуотда мисрлик юлдузнинг Европани тарк этиши ҳақида навбатдаги миш-мишлар тарқалган, бунга клуб ичидаги келишмовчиликлар ва бош мураббий Арне Слот билан муносабатлар совуқлашгани сабаб сифатида кўрсатилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The i Paper хабарига кўра, Салахнинг Слот билан алоқалари яхшилангач, Саудия чемпионати вакиллари ҳам қишки трансфер ойнасида футболчини кўндириб олишларига ишонмаяпти. Январ ойидаги келишув деярли истисно этилади — музокаралар, катта эҳтимол билан, ёзга қолдирилади.
Маълумки, Муҳаммад Салахнинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt баҳосига кўра, 33 ёшли футболчининг ҳозирги трансфер қиймати 30 миллион еврoни ташкил этади.