“Тоттенҳем” “Сандерленд”га қарши ғалабани сақлаб қола олмади
Англия Премьер-лигасининг 20-турида “Тоттенҳем” ўз майдонида “Сандерленд”ни таслим эта олмади: баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.
Ўйин бошида мезбонлар ташаббусни қўлга олди: тўп назорати кўпроқ “Тоттенҳем”да бўлди, ҳужумлар асосан қанотлардан уюштирилди, стандарт вазиятлар орқали босим кучайтирилди. 30-дақиқада Бен Дэвис жарима майдони ичидаги ҳужумни якунлаб, ҳисобни очди.
Гол урилггач, ўйин суръати бироз пасайди, кураш марказий ҳудудга кўчди. “Сандерленд” эса иккинчи рақам билан ўйнаб, рақиб хатоларини пойлади.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳаракат ва тажовузкорликни оширди, “Тоттенҳем” жарима майдонига тез-тез яқинлаша бошлади. 80-дақиқада Энцо Ле Фенинг узатмасидан сўнг Бробби Браян гол уриб, мувозанатни тиклади.
Якунда баҳс кескинлашди, майдонда кураш ва тортишувлар кўпайди. Шунга қарамай, “Тоттенҳем” қолган дақиқаларда рақибни синдира олмади ва уч очко қўлга киритиш имкони бой берилди.
Тоттенҳэм – Сандерленд 1:1
Голлар: Дэвис 30 – Бробби 80
“Тоттенхэм” АПЛдаги 20-турдан сўнг 27 очко жамғарган ҳолда жадвалда 13-ўринда, “Сандерленд” эса 30 очко билан 8-ўринда бормоқда.