Гонсалонинг бенефиси: «Реал» Мадрид «Бетис»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди
Испания чемпионатининг 18-турида «Реал» Мадридда «Бетис»ни қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғалабага асосий ҳисса қўшган Гонсало Гарсия бўлди.
Дастлаб, 20-дақиқада мадридликлар форварди Гонсало Гарсия боши билан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Гарсия яна гол уриб орадаги фарқни иккитага оширди. Орадан 6 дақиқа ўтиб Рауль Асенсио боши билан рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 66-дақиқада “Бетис” футболчиси Эрнанидес орадаги фарқни биттага қисқартирган бўлса, 82-дақиқада Гарсия хет-трикни расмийлаштириб, орадаги фарқни яна 3 тага оширди. 90+4 дақиқада эса Фран Гарсия гол уриб ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Шунингдек, Родриго икки голли ассист билан жамоа ғалабасига катта ҳисса қўшди. «Реал» юлдузи Килиан Мбаппе жароҳат олиши сабабли ўйинни ўтказиб юборди.
Ла Лига. 18-тур
Реал – Бетис 5:1
Голлар: Гонсало Гарсия 20, 50, 82, Асенсио 56, Фран Гарсия 90+4 – Эрнандес 66
Реал – Куртуа, Асенсио, Рюдигер, Каррерас, Валверде, Чуамени (Себаллос, 81), Камавинга, Беллингҳэм, Родриго (Гулер, 77), Гонсало Гарсия (Фран Гарсия, 89), Винисиус (Мастантуоно, 77).
Бетис – Валлес, Ортиз (Беллерин, 46), Бартра, Натан, Р. Родригес, Деосса (Ло Челсо, 46), Рока (Алтамира, 67), Антони, Форналс, Руибал, Эрнандес.
Ғалабадан кейин «Реал» 45 очко билан Ла Лигадаги 2-ўрнини сақлаб қолди, «Бетис» эса 28 очко билан 6-поғонада. Ушбу ўйинда вакиллар томонидан ажойиб индивидуал ҳаракатлар, шунингдек, техник маҳоратларнинг олий намунаси кўрсатилди.
Мадрид клуби янги мавсумда муваффақиятни оширишга интилаётгани ва уларнинг ҳужум чизиғи янада кучайгани аниқ бўлди.