Луис Энрике ПСЖ барча совринларни ютишни кўзламоқда
"Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Луис Энрике 2026 йилдаги жамоа мақсадлари ҳақида фикр билдирди. ПСЖ жорий мавсумда FIFA Қитъалараро кубогини қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, чемпионатдаги ғалаба ҳар доим клуб учун аниқ ва устувор вазифа бўлиб келган. Шунингдек, у жамоа имкони бор барча совринлар учун курашишни ният қилганини айтди. Энрике мавсумнинг биринчи ярмида кўплаб жароҳатлар бўлганига қарамай, футболчилари кўрсатган ирода ва эришилган натижалардан фахрланишини қайд этди.
4 январь оқшомида ПСЖ дербида "Париж" клубига қарши майдонга тушади. Ғалаба қозонилса, Энрике шогирдлари чемпионат пешқадами "Ланс"дан 1 очколик минимал ортда қолишни сақлаб қолади.