Гарри Кейн немис тилида қачон гапира олишини айтди
«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн немис тилини ўрганиш жараёни қандай кетаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик форварднинг айтишича, немис тили унга осон тушмаяпти, бироқ у ҳафтасига икки марта дарс олишга ҳаракат қилмоқда. Кейн ҳозирнинг ўзида кийиниш хонасида жамоадошлар нима ҳақида гаплашаётганини тобора кўпроқ тушуна бошлаганини таъкидлади. Унинг умиди — мавсум охирига бориб қисқа суҳбатлар қура олиш, балки немис тилида илк интервьюсини ҳам бериш.
Эслатиб ўтамиз, Кейн 2023 йил ёзида «Тоттенҳем»дан «Бавария»га 95 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у Мюнхен клуби сафида 25 ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.