Алексей Никитин «Интер» ўйинини «Краснодар»га ўхшатди
Телевидениедаги футбол эксперти Алексей Никитин Россия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони «Краснодар» ва Миланнинг «Интер» жамоалари ўртасида қизиқарли ўхшашлик борлигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис «Match TV» эфирида «Интер» ҳозир менга жуда «Краснодар»ни эслатяпти: заиф нуқталари кўринмайдиган, рақибларни катта фарқ билан ютадиган жамоа. Ҳозир «Интер» жуда зўр ҳолатда», дея фикр билдирди.
Италия А Сериясида Милан гранди 39 очко билан турнир жадвалида пешқадам. «Нерадзуррилар» иккинчи ўриндаги «Милан»ни бир очкога ортда қолдирмоқда.
«Интер»нинг навбатдаги А Сериядаги учрашуви сафарда «Парма»га қарши ўтади. Ўйин 7 январ, чоршанба куни бўлиб ўтади.