Гарри Кейн Бавариядаги келажаги ҳақида фикр билдирди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн жамоа билан янги шартнома имзолаш эҳтимоли борасида муносабатини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик футболчининг айтишича, янги битим варианти истисно эмас: томонлар бу масалани муҳокама қилади. Бироқ ҳозирча Кейн диққатини яқинлашиб келаётган ўйинларга қаратганини таъкидлади. Инсайдер Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда футболчининг шартномани узайтириш эҳтимоли юқори эканини ҳам қайд этганини келтирди.
Жорий Бундеслига мавсумида 32 ёшли тўпурар 15 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.