«Боруссия» Дортмунд «Зенит» рад этган Раянга кўз тикди
Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Васко да Гама»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Раян Витор Симплисио Рошу трансфери учун курашга қўшилди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «қора-сариқлар» футболчини сотиб олиш борасида қизиқиш билдириб, у билан дастлабки алоқаларни йўлга қўйган. Бироқ немис грандини бу йўлда Мюнхеннинг «Бавария»си жиддий рақобат кутмоқда. Шунингдек, «Кристал Пэлас», «Порту» ва «Латсио» ҳам бразилиялик истеъдодга эътибор қаратган клублар қаторида тилга олинди.
Раян шартномасида 80 миллион евролик товон пули банди борлиги айтилмоқда, аммо Бразилия томони 50 миллион евродан бошланувчи таклифларни муҳокама қилишга тайёр.
Аввалроқ Раян бўйича Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби ҳам музокаралар олиб борган, бироқ футболчи Россияга кўчишни истамаган. У Россия чемпионатини етарлича нуфузли деб ҳисобламаслигини билдирган.
2024/25 йилги мавсумда барча мусобақаларда 57 ўйинда 20 гол урган ҳужумчи эса ҳозирча амалдаги жамоасини тарк этишга шошилмаяпти.