Deloitte рейтингида «Реал» 1 миллиард евродан ошди
Deloitte мутахассислари 2024/2025 йилги мавсумда футбол клубларининг даромадларини таҳлил қилди. Ҳисоботга кўра, даромадлар рейтингида биринчи ўринни Мадриднинг «Реал» клуби эгаллади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энг эътиборлиси, ўтган мавсумда фақат «Реал» 1 миллиард евролик маррадан ошишга муваффақ бўлди. «Қироллик клуби»нинг умумий даромади 1,161 миллиард еврони ташкил этди.
Иккинчи поғонада Ла Лиганинг яна бир гиганти «Барселона» қайд этилди — каталонияликлар 974,8 миллион евро ишлаб топган. Кучли учликни 860,6 миллион евро кўрсаткич билан «Бавария» якунлаб берди.
Топ-10 рўйхатидан «ПСЖ» (837 млн евро), «Ливерпул» (836,1 млн), «Манчестер Сити» (829,3 млн), «Арсенал» (821,7 млн), «Манчестер Юнайтед» (793,1 млн), «Тоттенхэм» (672,6 млн) ва «Челси» (584,1 млн) ҳам ўрин олди.