Компани Леннарт Карлнинг «Бавария»даги ўйинини баҳолади
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компани 17 ёшли ярим ҳимоячи Леннарт Карлнинг майдондаги ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Белгиялик мутахассисга кўра, Карл аввало ҳимояда ҳам масъулиятли ишлаши керак. Компани унинг орқа чизиқда жамоага ёрдам бера олишини, ҳужумда эса фойда келтириш салоҳияти юқорилигини таъкидлади. Мураббий «Бавария»да ҳужумкор футболчилар ҳам ҳимояга қайтиб ишлаши, кейин эса тезда ҳужумга ўтиши талаб этилишини қайд этди.
Жорий мавсум Бундеслигада Карл 16 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.