«Ал-Наср» Садио Мане борасида қарорини қабул қилди
Ҳужумчи Садио Мане яқин вақт ичида «Ал-Наср»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabia хабарига кўра, Саудия клуби сенегаллик футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмаяпти. Мане билан амалдаги келишув эса 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Мане 2023 йилда «Бавария»дан «Ал-Наср»га 30 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 17 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt ҳужумчини 7 миллион евро га баҳоламоқда.
Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 37 очко билан учинчи ўринда бормоқда.