Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ дақиқа керак деди
"Бавария" спорт директори Макс Эберл "Аугсбург"га қарши учрашувдан (1:2) кейин ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эберлнинг айтишича, жуда юқори даражадаги чемпионатга қайтиш осон эмас: бу сафар Мусиала атиги 30 дақиқа ўйнади ва энди аста-секин формага кириб бормоқда. Мутасаддининг таъкидлашича, унга майдонда кўпроқ вақт керак, жарима майдончаси ичида икки-учта имконият ҳам бўлди. Тўққиз ойлик танаффусдан кейин майдонда тез ва тўғри қарор қабул қилиш қийин кечаётгани сезилмоқда.
Бундеслиганинг жорий мавсумида Мусиала икки ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифига айланган.
"Бавария" навбатдаги баҳсини 28 январь куни ПСВга қарши ўтказади. Чемпионлар Лигаси 8-тур учрашуви Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.