Спаллетти Ювентус ҳужумчиси Йилдизни “сайёралик” деб атади
Ювентус бош мураббийи Лучано Спаллетти яна бир бор ҳужумчи Кенан Йилдизнинг ўйинига юқори баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
20 ёшли футболчи А Сериянинг 22-турида Наполи устидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабага ҳисса қўшди ва учрашувда гол муаллифига айланди.
Спаллеттининг айтишича, Йилдиз оддий футболчи эмас: у “гўёки сайёралик”, баъзан атайлаб хато қилиб, ўзини оддий инсондай кўрсатишга уринаётгандек туюлади. Мураббий бу фикрларни DAZN билан суҳбатда билдирди.
Туркиялик ёш юлдуз жорий А Серия мавсумида 21 ўйинда 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани расмийлаштирди.
Турнир жадвалида Ювентус 42 очко билан бешинчи ўринда бормоқда, Наполи эса 43 очко жамғарган ҳолда тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.