ПСЖ Винисиусни «Реал Мадрид»дан олиб кетмоқчи
Винисиуснинг келажаги ҳануз муҳокамада: бразилиялик ҳужумчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси тугашига бир ярим йилдан ҳам кам вақт қолган. Мадрид клубида 25 ёшли футболчининг маош бўйича талаблари ҳаддан ташқари юқори, деган гаплар бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агар Винисиус «Реал» билан келиша олмаса, янги жамоа топишда қийналмаслиги айтилмоқда. El Nacional хабарига кўра, ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелайфи уни Париж клубида кўришни хоҳлайди. Бош мураббий Луис Энрике бу трансферга нисбатан шубҳа билан қараётгани таъкидланади, аммо Ал-Хелайфи буни жуда фойдали келишув деб ҳисобламоқда.
Манбага кўра, ушбу қизиқиш ортида «Реал»дан ўч олиш мотиви ҳам бўлиши мумкин. Эҳтимол, бу Килиан Мбаппенинг эркин агент сифатида Мадридга кетганига жавоб сифатида талқин қилинмоқда. ПСЖ Винисиусни, албатта, текинга олмайди, бироқ уни мақбул сумма эвазига қўлга киритишни кўзламоқда.
Аввалроқ Винисиус «Реал»га ультиматум қўйгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.