Роналду етакчилигида «Ал-Наср» Про-лига ўйинига чиқади
Душанба куни Саудия Арабистони Про-лигасида «Ал-Наср» ўз майдонида «Ал-Таавун»ни қабул қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мезбонлар ушбу баҳсни қуйидаги бошланғич таркибда бошлайди: Бенто, ал-Ганам, Симакан, Мартинес, ал-Нассер, ал-Хайбари, Брозович, Коман, Мане, Фелиш, Роналду.
Учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин тафсилотларини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.
Агар «Ал-Наср» ғалаба қозонса, турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб, пешқадам «Ал-Ҳилол»дан ортда қолишни беш очкогача қисқартиради.