«Реал» Мбаппе ҳақидаги сўнгги маълумотни эълон қилди
«Реал» Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши сафар учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда. Душанба куни жамоа навбатдаги машғулотни ўтказди ва клуб расмий сайти айрим футболчиларнинг ҳолати бўйича янгилик берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маълум бўлишича, Килиан Мбаппе индивидуал дастур асосида ўртача юклама билан шуғулланган. Антонио Рюдигер эса машғулотнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказиб, кейин якка тартибда ишлашда давом этган. Шунингдек, Каррерас ҳам Мбаппе каби индивидуал тарзда ўртача интенсивликда машқ қилган, Милитао залда тайёрланган, Менди эса майдон ва бино ичида алоҳида дастур бўйича шуғулланган.
«Бенфика» — «Реал» учрашуви 29 январ куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Лиссабондаги баҳсни матнли онлайн трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.