«Латсио» дарвозабон Эдуардо Моттани сафига қўшиб олди
Римнинг «Латсио» клуби таркибини янги дарвозабон билан кучайтирди: 21 ёшли Эдуардо Мотта жамоага кўчиб ўтди. Бу ҳақдаги хабар клубнинг расмий сайтида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мотта «Режана»дан сотиб олинди. Ушбу жамоа Италия футболи куч бўйича иккинчи лигаси — А Сериядан кейинги В Серияда иштирок этади.
Журналист Жанлука ди Марцио маълумотига кўра, «Латсио» трансфер учун «Режана»га 1,2 млн евро тўлаган.
Жорий мавсумда Мотта 21 учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол ўтказиб юборди. Беш ўйинда у дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Айни пайтда «Латсио» А Серия турнир жадвалида 29 очко билан 9-ўринда бормоқда.