Попов: Сафонов хато қилмаса, ПСЖда кўпроқ имконият олади
"Рубин"нинг собиқ футболчиси Алексей Попов ПСЖ сафида тўп тепаётган россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Поповга кўра, Сафоновнинг жамоада мунтазам ўйнаши аввало унинг майдондаги ишончли ҳаракатларига боғлиқ. "Амалиёт шуни кўрсатадики, ҳаммаси унинг қанча хато қилишига тақалади. Хато қилмаса, ўйин амалиётини олишини кўряпмиз. Ҳаммаси фақат Сафоновнинг майдондаги ишларига боғлиқ. Албатта, мен унга ишонаман", — дея Поповнинг сўзларини келтиради "RB Sport".
Эслатиб ўтамиз, Сафонов қўлидаги жароҳат сабаб бир ойдан ортиқ вақтни ўтказиб юборди ва бир муддат умумий гуруҳдан алоҳида шуғулланди. Шу ҳафта у декабрдан бери илк бор майдонга тушиб, "Нюкасл"га қарши учрашувни старт таркибида бошлади — ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.
Жорий мавсумда 26 ёшли дарвозабон ПСЖ таркибида барча мусобақаларда беш ўйинда қатнашиб, тўрт гол ўтказиб юборди.