Гвардиола ёрдамчиси Докунун жароҳати ҳақида маълумот берди
Жума куни матбуот анжуманида Хосеп Гвардиола ўрнига унинг ассистенти Пепейн Лейндерс иштирок этди. Ундан «Манчестер Сити» вингери Жереми Доку ҳолати ҳақида сўрашди — «Галатасарой»га қарши учрашувда белгиялик футболчи жароҳат сабаб алмаштирилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Лейндерс Докунун ўйинига юқори баҳо берди ва жароҳат аввалгисига ўхшашлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ўтган сафар муаммо соннинг ён қисмида бўлган бўлса, бу гал оғриқ марказий қисмда сезилмоқда. Аввалги тикланиш 18 кун давом этган, ҳозир эса жараён тезроқ кечиши кутилмоқда. «Унга вақт керак», — деди мутахассис.
Февралнинг биринчи оқшомида «Манчестер Сити» сафарда «Тоттенхэм»га қарши ўйнайди.