«Фенербаҳче» Канте трансферини январ охиригача якунламоқчи
Туркиянинг «Фенербаҳче» клуби «Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте ни ўз сафига қўшиб олиш бўйича уринишларини тўхтатгани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, футболчининг ўзи ҳам Истанбул жамоасига ўтишга қизиқмоқда. Француз ярим ҳимоячига Доменико Тедеско таклиф қилаётган лойиҳа маъқул келган ва томонлар оғзаки келишувга ҳам эришган. Бироқ ҳозирча асосий тўсиқ — «Ал-Иттиҳод» Канте ни қўйиб юборишни истамаётгани.
Канте 2023 йилда «Челси»дан эркин агент сифатида Саудия клуби сафига келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 25 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 1 ассист қайд этди.