«Ал-Ҳилол» Невеш билан янги шартнома тузишга яқин
«Ал-Ҳилол» клуби таянч ярим ҳимоячиси Рубен Невеш билан узоқ муддатли янги келишув бўйича музокараларни якунлаш арафасида. Бу ҳақда журналист Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 28 ёшли португалияликка Европанинг бир қатор жамоалари, жумладан «МЮ» ва Мадриднинг «Реал»и қизиқиш билдираётганига қарамай, музокаралар ижобий йўналишда давом этмоқда. Невеш 3 йиллик янги шартнома имзолаши кутилмоқда.
Невеш жорий мавсум барча турнирларда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатма берди. Шунингдек, у 6 та сариқ карточка олди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.