Мойес Грилиш мавсум охиригача сафдан чиққанини айтди
"Эвертон"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилиш қўшимча тиббий кўриклардан ўтди ва натижалар жамоа учун ёқимли бўлмади. Бу ҳақда бош мураббий Девид Мойес матбуот анжуманида маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мойеснинг сўзларига кўра, футболчига эҳтимол жарроҳлик амалиёти керак бўлиши мумкин. Мураббий бу ҳолат Грилишни мавсум якунигача майдонга тушишидан маҳрум қилиши эҳтимоли юқори эканини таъкидлади.
Шу билан бирга, Мойес Грилишнинг "Эвертон"даги келажаги ҳақида ҳозирча аниқ гапириш эрта эканини билдирди. Маълумки, мерсисайдликлар 30 ёшли футболчини "Манчестер Сити"дан сотиб олиш имкониятига эга.
Ҳозирда "Эвертон" АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 31-январ куни сафардa "Брайтон"га қарши ўтказади.