«Фенербахче» Н’Голо Канте учун 4 млн евро таклиф қилади
Француз таянч ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте яна Европага қайтиши мумкин. 34 ёшли футболчи ҳозирда Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Иттиҳод» сафида тўп сурмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sports Digitale хабарига кўра, тажрибали футболчига Истанбулнинг «Фенербахче» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Туркия гранди раҳбарияти Кантени трансфер қилиш учун 4 миллион евро ажратишга тайёр.
Қайд этилишича, ярим ҳимоячининг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади. Жорий мавсум Саудия чемпионатида Канте 18 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.