Слуцкий бошқарувидаги жамоа Осиёда яна мағлуб бўлди
Леонид Слуцкий бошқараётган «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида навбатдаги омадсиз учрашувни ўтказди. Хитой клуби сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндаги ягона гол 78-дақиқада урилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан жамоасига ғалаба келтирди. Бу натижа «Шанхай Шэньхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонага жойлашган.