Икарди хет-триги «Галатасарой» тарихида рекорд ўрнатди
Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарой» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг бош қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у рақиб дарвозасига уч бор аниқ зарба бериб, хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу уч гол Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер мақомини олиб келди. У «Галатасарой» сафида урган голлари сонини 76 тага етказиб, бу рўйхатда 75 гол билан турган руминлик Георге Хаджини ортда қолдирди.
Умумий тўпурарлар рейтингида Икарди ҳозирча 7-ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарой» шарафини ҳимоя қилади, ундан аввал эса ПСЖда тўп сурган.