Елагин Роналдунинг бойкотдан сўнгги қайтишини алоҳида таъкидлади
Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида «Ал-Наср» сафарда «Ал-Фатеҳ»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бирига 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналду муаллифлик қилди — у бойкотдан кейин майдонга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан сўнг футбол шарҳловчиси Александр Елагин португалиялик юлдузнинг ҳаракатларига юқори баҳо берди.
«Буюк футболчи бойкотдан кейин қайтди ва гол урди! Фақат гол уриб қолмади, ҳимояда ҳам ишлади, бир неча бор дарвоза олдидан тўпни узоқлаштирди. Гўё ёш боладек югуряпти! Ҳам қойил қоламан, ҳам ҳавас қиламан», — деб ёзди Елагин ижтимоий тармоқларда.
Жорий мавсумда Роналду Саудия чемпионатида 19 ўйинда 18 та гол урди.