Андрес Инйеста Марокаш терма жамоасига чақирилиши мумкин
Афсонавий футболчи Андрес Инйеста яна футболга яқин йўналишда иш бошлаши мумкин. BBC Glasgow Times нашрига таяниб хабар беришича, 41 ёшли мутахассисни Марокаш терма жамоаси ўз сафига таклиф қилиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Инйестага Марокаш миллий жамоасида техник директор лавозими таклиф этилиши мумкин.
Ёзда Марокаш терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади. Гуруҳ босқичида “Атлас шерлар” Бразилия, Шотландия ва Гаити билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалги жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоаси тўртинчи ўринни эгаллаган: ярим финалда Франсияга 0:2 ҳисобида ютқазган, учинчи ўрин учун ўйинда эса Хорватиядан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.