Роналду қайтди ва дарҳол гол уриб, фикр билдирди
“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтганини гол билан нишонлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки учрашувда қатнашмаганди, бироқ қайтиши билан дарҳол ўз сўзини айтди: у “Ал-Фатеҳ” дарвозасини 18-дақиқада ишғол қилди. Ўйин “Ан-Наср”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдан сўнг 41 ёшли футболчи ижтимоий тармоқлардаги постида: “Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак”, — деб ёзди.
Ар-Риёд клуби Саудия лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам “Ал-Ҳилол”дан атиги бир очко ортда қолмоқда.