Моуринью «Реал»га қарши жанг олдидан қатъий гапирди
Лиссабоннинг «Бенфика» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўладиган баҳс арафасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, бу тўқнашув ниҳоятда оғир кечади. Моуринью бундай катта ўйинларга карьераси давомида кўп бор дуч келганини таъкидлаб, жамоаси майдонга совуққонлик ва ўз кучи͟га ишонч билан тушишини қайд этди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасининг «қироллари»га қарши аввал нималарга эришганини унутмаганини эслатиб, «ярадор қирол» янада хавфли бўлишини қўшиб ўтди.
«Бенфика» ва «Реал» ўртасидаги илк учрашув 17-феврал куни Лиссабонда бўлиб ўтади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.