Француз агенти Сафонов «Монако»га қарши асосий таркибда тушади
Француз агенти Набил Аҳмад «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган фикрида ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши учрашувда майдонга тушишига ишонч билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аҳмаднинг айтишича, Сафонов жароҳатдан қайтиши биланоқ дарҳол ўйинга тушгани бош мураббий Луис Энрике унга жиддий таянаётганини кўрсатган. «Биринчи ўйин унчалик омадли ўтмаган бўлса ҳам, у мураббий ишончини йўқотмайди ва захирага қайтмайди», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Сафоновнинг ПСЖ сафидаги сўнгги учрашуви «Ренн»га қарши Лига 1 баҳсида бўлиб, парижликлар 1:3 ҳисобида ютқазди ва дарвозабон уч гол ўтказиб юборди. Ушбу мағлубиятдан кейин ПСЖ турнир жадвалидаги етакчиликни бой берди — «Ланс»дан ортда қолиш бир очкони ташкил қилмоқда.