Эчеверри «Жирона»да ўзини яна бахтли ҳис қилмоқда
Аргентиналик ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри «Манчестер Сити»да ўз ўрнини топа олмади ва аввалига ижарага Германияга йўл олди. Бироқ у ердаги муҳит футболчига мос келмади, натижада Эчеверри мавсумни «Жирона» сафида давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг айтишича, Германияда у ўзини жуда тушкун ҳис қилган, Испанияда эса майдонга завқ билан чиқмоқда. «Бу ерда мен роҳатланаман ва футбол ўйнашдан ҳузур оламан», — дея Эчеверрининг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, «Жирона» кеча Ла Лигада «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳозир каталонияликлар Испания чемпионати турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. Кейинги турда «Жирона» сафарда «Алавес»га қарши ўйнайди, учрашув 23-февраль, душанба куни бўлиб ўтади.