Мостовой Головиннинг қизил карточкасига муносабат билдирди
«Спартак» ва «Селта»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой «Монако» футболчиси Александр Головиннинг «ПСЖ»га қарши Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги илк ўйинда қизил карточка олгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис Головиннинг қизил карточкалари атрофида ғалати тасодиф борлигини айтиб, бу ҳолатга энг яхши жавобни футболчининг ўзи беришини таъкидлади. Мостовойга кўра, Головин одатда қўпол ўйинчи сифатида танилмаган ва эҳтимол, унинг ҳаётида қандайдир муаммолар бўлиши ҳам мумкин.
«Монако» – «ПСЖ» учрашуви моноколикларнинг 2:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Жавоб баҳси келаси ҳафтада Парижда ўтказилади ва у 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.