Европанинг йирик клублари Гринвудни яширинча кузатмоқда
Агентлар орасида бир нечта Европанинг катта клублари ҳужумчи Мейсон Гринвудга қизиқаётгани ҳақида гап-сўзлар тобора кучаймоқда. Мутахассислар унинг иқтидорини юқори баҳоламоқда, бироқ трансфер ортидан келиши мумкин бўлган обрў-эътибор хатари ҳам кўпларни ўйлантиряпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, Гринвудга кўз тиккан клублар футболчининг ҳолатини омма эътиборидан четда, мутлақо яширин тарзда ўрганмоқда. Улар бу борада ҳатто миш-мишлар ҳам тарқалиб кетмаслигини истамоқда.
Бир неча йил аввал Гринвуд жинсий зўравонлик бўйича айбловларга дуч келганди, кейинчалик эса бу айбловлар бекор қилинган.
2025/2026 йилги мавсумда Гринвуд «Марсель» сафида 33 ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 8 та голли узатма берди. Transfermarkt 24 ёшли футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.