Алварес Чемпионлар лигасида аргентиналиклар рекордини янгилади
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес Чемпионлар лигасида «Брюгге»га қарши баҳсда (3:3) гол муаллифига айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
26 ёшли футболчи учрашувнинг 5-дақиқасида пенальтини аниқ ижро этиб, ҳисобни очди. UEFA маълумотига кўра, Алварес Чемпионлар лигасида аргентиналиклар орасида 20 та голга энг тез етган футболчи бўлди: бунга у атиги 35 ўйинда эришди.
Шу тариқа «матрасчилар» форварди аввалги рекордчи Серхио Агуэрони ортда қолдирди, Лионел Месси эса бу рўйхатда 40 учрашувда 20 гол билан учинчи ўринда қолди.
Эслатиб ўтамиз, Хулиан Алварес 2024 йил ёзида «Манчестер Сити»дан «Атлетико» сафига ўтган эди.