Слутскийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида ютқазиб якунлади
«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди. 8-турда Леонид Слутский жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан камида муносиб жавоб қайтаришни истади, аммо бу режа амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд вакили «Бурирам Юнайтед» учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида икки бор дарвозани ишғол қилиб, ўйин тақдирини эрта ҳал қилди. Кейинроқ «Шанхай Шенхуа»нинг бир футболчиси четлатилиб, интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слутскийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.