Осимхен Ювентус устидан ғалабани жуда жўшқин нишонлади
Туркиянинг «Галатасарай» жамоаси Чемпионлар лигаси плей-оффининг илк учрашувида Турин клуби «Ювентус»ни ишончли тарзда мағлуб этди. Истанбул вакиллари рақиб дарвозасига беш бор йўл топиб, ўз дарвозасидан эса атиги икки гол ўтказиб юборди. Виктор Осимхен учрашувнинг энг фаол футболчиларидан бири бўлиб, гол урди ва ҳамкорларига ассист ҳам ёздириб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кейин собиқ «Наполи» ҳужумчиси ҳиссиётларга берилиб кетди: стадионнинг ички йўлакларида қувонч устида кичик тартибсизлик чиқариб, ёритиш ускуналаридан бирини синдириб қўйди. Етказилган зарар клуб томонидан қоплаб берилиши маълум қилинди.
Жавоб учрашуви бир ҳафта ўтиб, «Ювентус» майдонида бўлиб ўтади.