Роналду «Ал-Наср» мураббийидан юкламани камайтиришни сўради
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсум давомида фақат энг муҳим ўйинларда майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли португалиялик футболчи бош мураббий Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигаси баҳсларида ҳал қилувчи босқичлар бошлангунига қадар уни имкони қадар камроқ жалб этишни сўраган. Роналду ортиқча юкламадан қочиб, асосий учрашувларга максимал тайёргарлик кўриш ҳамда жаҳон чемпионатига энг яхши спорт формасида боришни мақсад қилган.
Жорий мавсумда Роналду «Ал-Наср» сафида 23 учрашувда 19 гол урди. У Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлари рўйхатида Айвен Тонидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.