Душан Влахович мавсумдан сўнг «Барселона»га кўчмоқчи
«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович мавсум якунида «Барселона» сафига ўтишни истамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сербиялик футболчининг шартномаси келаси ёзда тугайди ва катта эҳтимол билан узайтирилмайди. Tuttosport хабарига кўра, 26 ёшли форвард келажакдаги манзилини ҳам танлаб бўлган — у эркин агент сифатида «Барселона»га боришни мақсад қилган. Каталонияликлар Влахович учун курашда пешқадам бўлиб турибди ва трансферни амалга ошириш йўлида илк қадамларни ташламоқда.
Манбаларга кўра, «Барселона»да Влахович Роберт Левандовскининг ўрнини босиши мумкин. Польша ҳужумчисининг амалдаги битими ҳам июн охирида якунига етади.