Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши ўйин Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ кутилган «эшикни қарсиллатиб ёпиш» амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд вакили учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида кетма-кет икки гол урилиб, баҳс тақдири амалда ҳал бўлди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондан четлатилиб, сон жиҳатдан кам бўлиб қолди ва интрига бутунлай сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.