Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроқ қилинади
Аргентина Футбол Ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумонланувчи сифатида қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар икки мансабдорга мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Терговга кўра, давлат ғазнаси AFA томонидан тўланиши керак бўлган ижтимоий бадаллар бўйича 13 млн доллар етишмовчиликни аниқлаган.
Шунингдек, Тапиа мулкида бўлган, вертолёт майдончаси мавжуд 10 гектарлик қўрғон ҳам шубҳа остида қолган.
Прокуратура футболчиларга берилган бонуслар миқдорига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда: маълумотларга кўра, бу кўрсаткич Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан ҳам кам.