«Реал Мадрид» Мбаппенинг ҳолатидан хавотир олаяпти
Мадриднинг «Реал» клубида юлдуз ҳужумчи Килиан Мбаппенинг сўнгги учрашувлардаги ҳолати муҳокама марказида. Испаниянинг Sport нашри ёзишича, «қироллик клуби» франсуз футболчисининг формаси пасайганидан хавотирда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, Мбаппе йил бошидан бери тиззасида ноқулайлик сезиб келмоқда. «Осуна»га қарши шанба кунги ўйин олдидан «Реал» бош мураббийи Алваро Арбелоа муаммо ҳали ҳам борлигини, бироқ Килиан ўзини аввалгидан яхшироқ ҳис қила бошлаганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» сафарда «Осуна»га 1:2 ҳисобида ютқазди, Мбаппе эса 90 дақиқа давомида голли ҳаракатлари билан ажралиб чиқмади. Шунга қарамай, франсуз ҳужумчиси мавсумни юқори даражада ўтказмоқда: 33 учрашувда 38 та гол урган.